Спорт | 16:27 / 19.04.2021
15780
2 дақиқада ўқилади

Суперлига FIFA ва UEFA’ни судга берди

Аввалроқ УЕФА Суперлига қатнашчилари барча мусобақалардан четлатилиши, футболчиларга эса терма жамоаларда ўйнаш тақиқланишини билдирганди.

Янги ташкил этилган Европа Суперлигаси эҳтимолий санкциялар сабабли ФИФА ва УЕФАни судга берди, деб хабар қилмоқда .

Аввалроқ УЕФА Суперлига қатнашчилари барча мусобақалардан четлатилиши, футболчиларга эса терма жамоаларда ўйнаш тақиқланишини билдирганди.

Хабарда айтилишича, ФИФА президенти Жанни Инфантино ва УЕФА раҳбари Александр Чеферин судга даъво киритилганидан хабардор қилинган.

"ФИФА ва УЕФА ҳар қандай клуб ёки ўйинчини тегишли мусобақалардан маҳрум қилиш учун жазо чоралари кўришидан ташвишдамиз. Бундай ноқонуний ҳаракатдан ҳимояланиш учун Суперлига тегишли судларга даъво киритди", - дейилади Суперлига томонидан. 

Шу билан бирга, айнан қайси судларга мурожаат қилингани айтилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, қуйидаги жамоалар Европа Суперлигасида иштирок этиши маълум: Испаниядан «Реал» «Барселона», «Атлетико», Италиядан «Милан», «Интер», «Ювентус» ва Англиядан «Арсенал», «Челси», «Ливерпуль», «Манчестер Сити», «Манчестер Юнайтед» ва «Тоттенҳэм». 

Мавзуга оид