Жаҳон | 18:54 / 20.04.2021
3259
1 дақиқада ўқилади

ЖССТ чегарадан ўтаётганлардан коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисида ҳужжат талаб қилмасликни тавсия этди

ЖССТ шунингдек, коронавирусга тест олиш, изоляция ва эмлаш билан боғлиқ харажатларни халқаро сайёҳлар зиммасига юклашни камайтиришни маслаҳат берган.

Фото: Zuma/ТАСС

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг фавқулодда вазиятлар бўйича қўмитаси мамлакатларга чегараларни кесиб ўтаётганлардан коронавирусга қарши эмланганлик тўғрисида ҳужжат талаб қилмасликни тавсия этди.

Қайд этилишича, ҳозирда дунёда вакцина тақсимланиши борасида нотенглик кузатилмоқда ва эмланганлик тўғрисида ҳужжат талаб қилиш вазиятни оғирлаштириши мумкин.

ЖССТ шунингдек, коронавирусга тест олиш, изоляция ва эмлаш билан боғлиқ харажатларни халқаро сайёҳлар зиммасига юклашни камайтиришни маслаҳат берган.

 Аввалроқ ЖССТ бош директори Тедрос Аданом Гебрейесус коронавирус пандемиясини бир неча ой ичида назоратга олиш мумкинлигини айтганди.

 Унинг сўзларига кўра, коронавирус пандемиясини зарур ресурсларни адолатли тақсимлаш орқали жиловлаш мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид