Ўзбекистон | 07:57 / 20.04.2021
9975
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон бюджетининг бир кунлик даромад ва харажатлари қанча?

Апрел ойи ўртасида республика бюджетининг бир кунлик даромад ва тушумлари харажатлардан кам миқдорда қайд этилди.

16 апрел куни Ўзбекистон бюджетининг даромад ва тушумлари 936 млрд 5 млн сўмни, харажатлари эса 1 трлн 338 млрд 500 млн сўмни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, бюджет буюртмачилари томонидан амалга оширилган электрон давлат харидлари учун 2 минг 110 та шартнома тузилган ва кун давомида 6 млрд 187 млн 400 минг сўм сарфланган.

Хусусан, 1,6 млрд сўм жиҳозлар, транспорт воситалари ва асбоб-ускуналарга, 1,6 млрд сўм товар-моддий захираларга йўналтирилган. Шунингдек, кийим-кечак, дори-дармон, тиббиёт воситалари ва бошқа маҳсулотлар харид қилинган.

Вазирликка кўра, 2020 йил 16 апрелдаги бюджет даромад ва тушумлари 1 трлн 186 млрд 100 млн сўмни, харажатлари эса 532 млрд 500 млн сўмни ташкил этган.

Аввалроқ, жорий йил 6 апрелдаги бюджет даромад ва харажатлари бўйича хабар берилганди. Унда кун давомидаги даромад ва тушумлар 299 млрд 500 млн сўмни, харажатлар 701 млрд 800 млн сўмни ташкил этгани келтирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил якуни бўйича республика консолидациялашган бюджет даромадлари 178,7 трлн сўмни, харажатлари 216,2 триллион сўмни ташкил этиши прогноз қилинган. Бу йилги бюджет тақчиллиги эса 37,5 триллион сўм бўлиши кутилмоқда.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид