Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жавоб тезкор, қатъий бўлади, улар афсусланиб қолади». Путин Россия манфаатлари, фитначилар ва Беларус ҳақида гапирди
Россия президенти Владимир Путин бугун, 21 апрел куни мамлакат Федерал мажлисига йиллик мурожаат йўллади.
Ҳисоб бўйича 17-мурожаатда Россия раҳбари мамлакат манфаатлари, фитналар ва Беларусдаги воқеалар ҳақида фикр билдирди.
Путиннинг маълум қилишича, Россиянинг ўз манфаатлари бор ва улар халқаро ҳуқуқ доирасида ҳимоя қилинади.
"Россиянинг халқаро аренадаги сиёсати бу - фуқароларимиз фаровонлиги, мамлакат барқарор тараққиёти учун тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш. Россиянинг ўз манфаатлари бор, албатта, биз уларни ҳимоя қиляпмиз ва халқаро ҳуқуқ доирасида, худди бошқа давлатлар каби, ҳимоя қилишда давом этамиз”, деди у.
Шунингдек, Путиннинг маълум қилишича, Россияга қарши нодўстона акциялар тўхтаётгани йўқ. “Ғарб томонидан Россияга нисбатан нодўстона ҳаракатлар ва акциялар тўхтаётгани йўқ”, дея маълум қилди у.
Путин Россия ҳақида ёмон гап гапиришни спортнинг янги тури деб атади. “Айрим давлатларда ноодатий ҳолат урфга кирди - исталган баҳона билан Россия ҳақида салбий фикр билдириш. Бу қандайдир спортга айланди, спортнинг янги турига - ким баландроқ овозда қандайдир баёнот билан чиқиши”, деди у.
Россия президентининг маълум қилишича, фитначилар жуда қаттиқ афсусланиб қолади. “Россия ҳеч ким билан алоқани узмоқчи эмас, аммо керак бўлса жавоб тезкор, қатъий бўлади, улар афсусланиб қолади”, деди у.
Шунингдек, Путин Беларусдаги вазиятга баҳо берди. “Ҳаммаси Беларусда ҳақиқий тўнтариш ҳаракатига олиб борилаётган эди. Қанча одамлар жабр кўриши ҳақида ҳеч ким ўйламаяпти”, дея айтиб ўтди у.
Бундан олдин, Путин Россия энди 4 кун ичида вакцина ишлаб чиқишга тайёр туриши лозимлиги айтганди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026