Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ИИВ мурожаат билан чиқди: ноқонуний мигрантларнинг мамлакатда бўлиб туриш муддати узайтирилади
Бунинг учун улар вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишлари лозим. Бундай фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатда бўлиб туришларига рухсат берувчи тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши айтилмоқда.
Россия ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги ноқонуний мигрантларнинг Россия ҳудудида бўлиб туриш муддатини узайтиради. Бу ҳақда мамлакат ИИВ мурожаатида маълум қилинди.
Мурожаатда қайд этилишича, президент Владимир Путиннинг фармонига мувофиқ мамлакатда қонуний бўлиб туриш талабини бажармаган хориж фуқароларига «ҳуқуқий ҳолатларини тартибга солиш имконияти» берилган.
Бунинг учун улар вазирликнинг ҳудудий бўлинмаларига мурожаат қилишлари лозим. Бундай фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларига мамлакатда бўлиб туришларига рухсат берувчи тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши айтилмоқда.
«Дунёда коронавирус инфекцияси тарқалиши шароитида Россия ички ишлар вазирлиги томонидан хориж фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, Россияда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун барча зарур чоралар кўрилмоқда», дейилади мурожаатда.
Аввалроқ Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Александр Горовой МДҲ давлатлари шу йилнинг 15 июнига қадар Россияда ноқонуний бўлиб турган ўз фуқароларини олиб чиқиб кетиши кераклигини айтганди.
ИИВ маълумотларига кўра, Россияда айни вақтда Арманистоннинг 61 минг, Озарбойжоннинг 120 минг, Тожикистоннинг 247 минг, Украинанинг 152 минг, Ўзбекистоннинг 332 минг, Қирғизистоннинг 115 минг, Қозоғистоннинг 49 мингдан ортиқ фуқаролари ноқонуний бўлиб турибди.
Мавзуга оид
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026
София Россияга қарши янги чекловларга қарши чиқди
08:22 / 19.06.2026