Жаҳон | 17:07 / 22.04.2021
2800
1 дақиқада ўқилади

Мексика ва Польшада сохта Pfizer вакциналари сотилганлиги аниқланди

Мексикадаги клиникада 80 нафарга яқин киши сохта вакцинанинг бир дозасини қарийб минг доллардан сотиб олган.

Фото: PFIZER

Мексика ва Польшада Pfizer компаниясининг коронавирусга қарши вакциналари сохталаштирилгани аниқланди, деб хабар берди The Wall Street Journal.

Нашрнинг маълумот беришича, Мексикадаги клиникада 80 нафарга яқин киши сохта вакцинанинг бир дозасини қарийб минг доллардан сотиб олган. Мексикада аниқланган флаконлар сохта маркировкага эга бўлган.

Польшада аниқланган флаконларда эса ажин тушишига қарши восита бўлган, деб ёзади газета. Польша ҳукумати мамлакатда ҳеч ким сохта вакцина билан эмланганини маълум қилди.

Польша ва Мексикада аниқланган барча сохта вакциналар мусодара қилинган. Ўз навбатида, Pfizer компанияси уларнинг сохталигини тасдиқлаган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид