Ўзбекистон | 11:46 / 22.04.2021
5459
1 дақиқада ўқилади
Шовот-Гурлан-Амударё темир йўл линияси қурилишига тамал тоши қўйилди
Президент Шавкат Мирзиёев 2020 йил 12-13 декабр кунлари Хоразм вилоятига ташрифи чоғида Шовот-Гурлан-Амударё темирйўл линиясини янгидан қуриш бўйича кўрсатма берган эди.
Гурлан туманида ушбу темирйўл линияси қурилишига тантанали тарзда тамал тоши қўйилди.
Тадбирда бош вазир биринчи ўринбосари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси Очилбой Раматов, қурилиш вазири Ботир Зокиров, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Гурлан тумани, Шоликор, Олға, Бирлашган, Дўсимбий қишлоқлари ҳудудидан ўтувчи Шовот-Гурлан-Амударё темирйўл линиясининг узунлиги 25 км.ни ташкил қилади. У Хоразм вилоятини Қорақалпоғистоннинг Амударё тумани билан боғлайди.
Мавзуга оид
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
21:05 / 30.09.2024
Юқори тезликдаги ва тезюрар поездларда йўловчи ташиш хизмати тарифлари эркинлаштирилади
18:48 / 28.09.2024
Хитойдан Қирғизистон орқали ўтадиган темир йўлнинг Ўзбекистондаги қисми қачон қурилиши маълум бўлди
19:06 / 23.08.2024