Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенни Тошкентга таклиф қилди
23 апрел куни Ташқи ишлар вазирлигида Марказий Осиё давлатларининг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен иштирокида «C5+1» шаклидаги видеоконференцалоқа бўлиб ўтди.
Kun.uz мухбирининг хабар беришича, учрашувда иқтисодиёт, минтақада хавфсизликни таъминлаш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва Афғонистонда тинчликка эришишга кўмаклашиш масалаларида ҳамкорликни кучайтириш ҳақида гап борган.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Марказий Осиё давлатлари ўртасида дўстлик ва яхши қўшничилик алоқаларини чуқурлаштириш, минтақадаги барқарорлик ва иқтисодий ўсиш мамлакат ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши эканини таъкидлади.

Абдулазиз Комилов Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенни 2021 йил июлда Тошкентда ўтказиладиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» мавзусидаги халқаро конференцияга таклиф қилди.


Мавзуга оид
10:07
АҚШ Россия нефтига оид енгилликларни 16 майгача узайтирди
22:12 / 17.04.2026
Трамп Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портлари блокадаси сақланиб қолишини айтди
19:30 / 17.04.2026
АҚШнинг Ҳўрмуз блокадаси иш берадими? Трампнинг мақсади нима?
17:37 / 17.04.2026