Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Алиев Байденнинг арманлар геноциди тўғрисидаги баёнотини «тарихий хато» деб атади
Илҳом Алиев Озарбойжон бу баёнотни қабул қилмаслигини таъкидлаган.
Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқотида АҚШ президенти Жо Байденнинг XX аср бошида Усмонийлар империясида содир бўлган воқеаларни «арманлар геноциди» деб баҳолаганини тарихий хато деб атади. Бу ҳақда Озарбойжон президенти матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Суҳбат чоғида давлат раҳбарлари АҚШ президенти Жо Байденнинг «арманлар геноциди» билан боғлиқ баёнотини қораладилар. Президент Илҳом Алиев буни тарихий хато деб атади», – дейилади хабарда.
Хабарда айтилишича, Алиев Озарбойжон бу баёнотни қабул қилмаслигини таъкидлаган.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден XX аср бошларида Усмонийлар империясида содир бўлган воқеаларни «арманлар геноциди» деб атаганди.
Ўз навбатида, Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли Анқара Байденнинг бу баёнотини тўлалигича инкор этишини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:38 / 10.06.2026
“Йўл юриш қиммат ва хавфли” — Ғазо кўчаларидан репортаж
21:08 / 09.06.2026
Дунёда можаролар сони Иккинчи жаҳон урушидан бери энг юқори даражага кўтарилди — тадқиқот
22:08 / 18.05.2026
Шавкат Мирзиёев Бокуда Илҳом Алиев билан учрашди
09:30 / 25.03.2026