Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ҳамшира танишини «Тез тиббий ёрдам»га ишга киритиб қўйиш учун 600 доллар олаётганда ушланди
Самарқанд вилояти Паст Дарғом туманида ҳамшира танишини туман тиббиёт бирлашмасининг «Тез тиббий ёрдам» бўлимига ишга киритиб қўйишини айтиб, ундан 600 АҚШ долларини олаётганда ушланган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 21 апрел куни Паст Дарғом туман тиббиёт бирлашмасида ҳамшира бўлиб ишловчи 33 ёшли У.Муҳайё ўзининг хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда, таниши, 38 ёшли С.Шаҳнозани «Тез тиббий ёрдам» бўлимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, иш жойида ундан 600 доллар олаётган вақтида ЖҚБ ва ДХХ ходимлари томонидан ушланган.


Қайд этилишича, тадбир давомида, У.Муҳайёдан кимёвий ишлов берилган 600 доллар пуллар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан Паст Дарғом тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан У.Муҳайёга нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди (Фирибгарлик, яъни хизмат мавқейидан фойдаланиб ўзганинг мулкини қўлга киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Самарқандда ОТМларидан бирига 3000 доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди
Мавзуга оид
17:00 / 25.06.2026
Меҳнат инспекцияси Адиз Бобоевга огоҳлантириш юборди
08:45 / 16.06.2026
Тошкент ва Самарқандда қарийб 6 кг наркотик модда мусодара қилинди
18:37 / 02.05.2026
Фарғона ва Сурхондарёда сел кузатилди, Самарқандда кўчаларни сув босди
09:45 / 21.04.2026