Жаҳон | 22:34 / 25.04.2021
3980
1 дақиқада ўқилади

Ироқ соғлиқни сақлаш вазири ва Бағдод губернатори шифохонадаги ёнғиндан кейин истеъфога чиқарилди

Ироқ бош вазири Мустафо ал-Козимий Бағдодда коронавирус беморлари даволанаётган шифохонада юз берган ёнғиндан кейин мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Ҳасан ат-Томимий ва Бағдод губернатори Жобир ал-Атани истеъфога чиқарди. Охирги маълумотларга кўра, фожиа 88 кишининг ҳалок бўлишига олиб келди.

Фото: AP

Ёнғин 24 апрел кечки пайт юз берган. Унга шифохонада кислород баллонлари сақланган омборда юз берган портлаш сабаб бўлган. Воқеа оқибатида 88 киши ҳалок бўлди, 100дан кўпроқ одам жароҳат олди. Камида 28 киши сунъий нафас олдириш қурилмаларидан узиб қўйилгани сабабли ҳалок бўлган.

Шифохонада ёнғин хавфсизлиги тизими бўлмаган.

Ироқ бош вазирининг таъкидлашича, «шифохонадаги даҳшатли ёнғинга лоқайдлик ва хўжасизлик сабаб бўлган». Воқеадан кейин ишидан кетказилганларга нисбатан тергов олиб борилмоқда. Шунингдек, шифохона бош шифокори, хавфсизлик хизмати бошлиғи ва бинонинг техник таъминоти учун масъул шахслар ҳибсга олинган.        

Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид