Ўзбекистон | 18:14 / 26.04.2021
9706
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қанча боғча тарбиячиси ва тарбияланувчиси коронавирус юқтириб олгани ҳақида маълумот берилди

АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача таълим вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Мавлуда Асқархўжаева вазирлик тизимидаги ташкилотларда коронавирус касаллигига чалинган тарбиячи ва болалар ҳақида маълумот берди.

2021 йил 25 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистонда мактабгача таълим ташкилотларида коронавирус инфекцияси қайд этилган ходимлар сони 36 нафарга етган.

Мактабгача таълим ёшидаги болалар орасида 42 та тарбияланувчида касалланиш аломатлари аниқланган, 11та МТТ 14 кунлик онлайн режимида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Тошкент шаҳрида 25 нафар тарбияланувчи ва 28 ходим даволанмоқда. Тошкент шаҳридаги МТТлардан 8таси 14 кунлик онлайн режимига ўтган.

Тошкент вилоятида 9 нафар тарбияланувчи, 9 нафар ходим даволанмоқда. 4 та МТТ 14 кунлик онлайн режимда ишламоқда.

Самарқанд шаҳрида 4 нафар тарбияланувчи ва 2 нафар тарбиячида коронавирус аниқланган. 

Маълумот учун, 27 апрелдан бошлаб Самарқанд шаҳридаги барча мактабгача таълим ташкилотларида 14 кунлик карантин жорий этилганди.

Сирдарё вилоятининг 4 нафар тарбияланувчисида касаллик аломатлари аниқланган бўлиб, тўртала ҳолат ҳам Гулистон шаҳрида кузатилган.

Сурхондарё вилоятида 3 нафар, Наманган вилоятида 1 нафар тарбияланувчида касалланиш аломатлари аниқланган.

Шунингдек, Навоий вилоятида 2 нафар МТМ ходимида касаллик аниқланган, боғча 14 кунлик масофавий таълим ва тарбия бериш режимга ўтказилган.

Хоразм вилояти Хазорасп тумани мактабгача таълим бўлими ходимларидан бирида ҳам касаллик аниқланган.

Мавзуга оид