Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иш қуролли кучлардан фойдаланишгача етиб борса, бу урушга айланади – Қирғизистон парламенти спикери
Охирги маълумотларга кўра, можаро оқибатида 60дан ортиқ киши жароҳатланган, 5 киши вафот этган.
Тожикистон-Қирғизистон чегарасида кузатилаётган тўқнашувлар ортидан Бишкек шаҳрида митинг бўлиб ўтди. Унда Қирғизистон парламенти спикери Талант Мамитов чиқиш қилди.
"Мендаги маълумотларга кўра, барча куч ишлатиш тузилмалари назорат остида. Чегарада содир бўлаётган ҳолатга қуролли кучларимиз аралашмаяпти. Бу билан икки мамлакат чегара хизматлари шуғулланмоқда. Агар иш қуролли кучлардан фойдаланишгача етиб борса, бу урушга айланиб кетиши мумкин. Ҳозирда вазиятни дипломатик йўллар орқали изга солиш бўйича музокаралар ўтказилмоқда. Бунга тўсқинлик қилманг, аксинча,ёрдам беринг", - деди у.
Маълумот учун, 28 апрел куни Тожикистон-Қирғизистон чегарасида можаро юзага келиши ортидан 29 апрел куни қуролли тўқнашувлар содир бўлди.
Охирги маълумотларга кўра, можаро оқибатида ҳар икки томондан 60дан ортиқ киши жароҳатланган, 5 киши вафот этган.
Мавзуга оид
22:31 / 02.07.2026
Қамчибек Ташиев 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Аммо, жазо енгилроғига алмаштирилди
17:41 / 02.07.2026
Қирғизистон Россиянинг бензин экспортини тақиқлаши ортидан Ўзбекистондан ёқилғи сўради
16:34 / 01.07.2026
Қирғизистон 650 кг колбаса маҳсулотларини Ўзбекистонга қайтариб юборди
20:14 / 29.06.2026