Ўзбекистон | 21:35 / 29.04.2021
3543
1 дақиқада ўқилади

Санъат ва маданият институти ҳамда давлат консерваторияси карантинга ёпилди

Фото: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти айрим талабаларда коронавирус аниқлангани сабабли карантинга ёпилди. Ўқув жараёнлари масофавий шаклга ўтказилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги юритувидаги Telegram-каналида маълум қилинди.

«Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида айрим талабаларда COVID-19 касаллиги аниқланганлиги сабабли ўқув жараёнлари 2021 йилнинг 28 апрелидан бошлаб 14 кунга (11 майга қадар) масофавий (онлайн) шаклга ўтказилди», – дейилади хабарда.

Вазирлик матбуот хизмати вакилининг Kun.uz’га берган маълумотига кўра, 27 апрелдан шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳам масофавий таълим шаклига ўтказилган.

Илёс Сафаров
Тайёрлаган Илёс Сафаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид