Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙТҲга учраган «Ласетти» ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этди
Жорий йил 29 апрел куни соат 00:10ларда Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, Амир Темур кўчасида ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган Ж.Р. "Ласетти" русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, ушбу кўчада жойлашган 107-уй рўпарасига етган вақтида бошқарувни йўқотган ва йўлдан чиқиб кетиб дарахтга урилган.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, натижада ҳайдовчи, 25 ёшли Ж.Р. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ТБ томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишни, тезлик меъёри, йўл белгилари ва чизиқлари талабларига риоя қилишни сўраймиз”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид
11:33 / 16.05.2026
Самарқанддаги ЙТҲда иккита юк машинаси ёниб кетди
11:00 / 16.05.2026
Чилонзорда Tracker пиёдани уриб юборди
00:40 / 16.05.2026
Олмалиқда мотоциклчи 14 ёшли пиёдани уриб юборди
16:48 / 15.05.2026