Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши қаратилган қонун қабул қилинди
Хитой парламенти ҳукуматнинг аҳолини меъёрида овқатланишга ўргатиш бўйича саъй-ҳаракатлари доирасида озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши қаратилган қонунни қабул қилди.
Янги қонун 29 апрелдан кучга киради. Таъкидланишича, у умумий овқатланиш шохобчаларига ўзларидан кейин ейилмаган егулик қолдирадиган мижозларга уни утиллаштириш учун бож тўлови ёзиб бериш имконини беради. Бунда бож тўловининг қиймати мижозга тақдим қилинадиган ҳисобда аниқ кўрсатилиши керак.
Хитойда ҳар йили 35 млн тоннага яқин озиқ-овқат истеъмолчиларга етиб боргунча чиқиндига чиқарилади. Бу борада ўтказилган тадқиқотга кўра, мамлакатнинг йирик шаҳарлари – Пекин, Шанҳай, Чэнду ва Лхасада йилига 17–18 млн тонна озиқ-овқат ташлаб юборилади. Таъкидланишича, бу миқдордаги маҳсулот билан бир йил давомида 30–50 млн кишининг қорнини тўйғазиш мумкин.
Мавзуга оид
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
11:24 / 31.05.2026
Ўғитлар инқирози, логистика ва протекционизм: озиқ-овқат нархлари нега ошиб боряпти?
22:35 / 17.05.2026