Ўзбекистон | 10:05 / 30.04.2021
21991
1 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳар аҳолиси сони 2,7 млн кишидан ошди. Уч ойда қарийб 4 минг киши вафот этган

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳар доимий аҳолиси сони 2021 йил 1 апрел ҳолатига 2,71 млн кишини ташкил этиб, 2020 йилнинг январ-март ойларида 21,8 минг кишига ёки 0,8 фоизга ўсган

Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси маълумотига кўра, 2021 йил январ-март ойларида туғилганлар 13,3 минг бола, вафот этганлар 3,9 минг кишини ташкил қилди.

Пойтахтнинг ФҲДЁ бўлимларида 2021 йил 1 апрел ҳолатига 4,7 мингта никоҳ, 1,3 мингта ажралишлар рўйхатга олинди.

Аввалроқ, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси қарийб 34,7 миллионга етгани хабар қилинганди.

2021 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 34 695 600 кишини ташкил этди. Аҳоли сони йил бошидан буён 136 700 кишига ёки 0,4 фоизга кўпайган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров

Мавзуга оид