Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев яна Садир Жапаров билан телефонлашди
1 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров телефон орқали мулоқот қилди.
Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, суҳбатда куни кеча ўтган мулоқотлар давоми сифатида икки давлат раҳбарлари Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги вазиятнинг ривожланишини муҳокама қилди.
Ўз вақтида кўрилган ва ўзаро мувофиқлашган саъй-ҳаракатлар туфайли давлат чегараси қисмидаги вазиятни барқарорлаштиришга эришилгани ва унинг кескинлашишига йўл қўйилмагани катта мамнуният билан қайд этилди, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Қирғизистон етакчилари Марказий Осиё минтақасидаги барча масалаларни биродар мамлакатлар ва халқлар ўртасида дўстлик, яхши қўшничилик ва шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш мақсадида конструктив ва ишончга асосланган мулоқот орқали биргаликда ҳал қилиш борасида қатъий эканликларини яна бир бор таъкидлагани айтилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 30 апрел куни Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмон билан телефон орқали мулоқот қилганди.
Президентлар Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни ва уни тез фурсатда ҳал қилишни муҳокама қилди.
Мавзуга оид
20:00 / 09.06.2026
“Марказий Осиёда хорижий давлатларнинг ҳарбий базаларига эҳтиёж қолмаган” — сиёсатшунослар
12:20 / 04.06.2026
Қирғизистон илк марта БМТ Хавфсизлик Кенгаши таркибига сайланди. Ўзбекистон қардош халқни табриклади
18:57 / 31.05.2026
Жапаров Атамбоев маъмуриятининг собиқ раҳбарини афв этди
19:57 / 30.05.2026