Ўзбекистон | 14:35 / 01.05.2021
20230
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда кўприк устида тўқнашган иккита машина ағдарилиб кетди, 5 киши жароҳатланди

Жорий йилнинг 1 май куни соат 12:30ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Бунёдкор шоҳкўчасида "Матиз" ҳамда "Кобальт" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлиб, транспорт воситалари ағдарилган.  

Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабарига кўра, натижада "Кобальт" русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчисига ҳамда "Матиз" русумли автомобилнинг икки нафар йўловчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, тўқнашув юзага келиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда. 

“Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлиб, белгиланган қоидаларга риоя қилишларини сўраймиз”, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид