Жаҳон | 17:27 / 04.05.2021
8942
2 дақиқада ўқилади

Лукашенко Европа бизнесига муаммолар келтириб чиқаришни ваъда қилди

Апрел охирларида Беларусь ҳукумати санкция чораларини жорий этди ва мамлакат ҳудудига Skoda auto, Liqui Moly ва Beiersdorf савдо маркалари маҳсулотлари олиб кирилишини тақиқлади.

Фото: president.gov.by

Беларусь президенти Александр Лукашенко ҳукуматга мамлакатда фаолият олиб бораётган Европанинг йирик компаниялари тўғрисида маълумот беришни буюрди ва ЕИ Беларусга қарши санкциялар киритадиган бўлса, бу компанияларга нисбатан жавоб чоралари кўрилиши билан таҳдид қилди.

 "Агар европаликлар санкциялар сабабли муаммолар бўлишини истаётган бўлса, муаммога эга бўлишади. Бошқа ҳеч нарса демайман, вақт кўрсатади. Менга Европанинг Беларусдаги энг йирик лойиҳалари тўғрисидаги маълумотларни беринг. Уларнинг ишини кўрамиз. Асосийси, ҳеч нарса жавобсиз қолмайди", деди у бош вазир Роман Головченко билан учрашув чоғида.

 Головченконинг журналистларга маълум қилишича, Минск "вазиятга қараб" жавоб беради.

"Давлат раҳбари махсус ҳимоя чораларини қўллаш тўғрисида фармон қабул қилди. Келгусида вазиятдан келиб чиқиб ҳаракат қиламиз", - деди Головченко.

Апрел охирларида Беларусь ҳукумати санкция чораларини жорий этди ва мамлакат ҳудудига Skoda auto, Liqui Moly ва Beiersdorf савдо маркалари маҳсулотлари олиб кирилишини тақиқлади.

30 март куни Лукашенко Беларусь компаниялари ёки фуқароларига нисбатан санкция киритган мамлакатлардан маҳсулот олиб кириш тақиқланиши мумкинлиги тўғрисидаги фармонни имзолаганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид