Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Миллий гвардиянинг Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи тайинланди
Миллий гвардия тизимида 3 май куни 3 та вилоят бўйича бир қатор тайинловлар амалга оширилди. Бу ҳақда Миллий гвардия ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, тайинловлар Миллий гвардиянинг Фарғона, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари бошқармасида амалга оширилган.
Маълум қилинишича, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғининг ўринбосари полковник Шавкат Акбаров Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқарма бошлиғи лавозимига тайинланган.
Бошқарманинг собиқ раҳбари подполковник Ўринбоев Қудратжон Ғайратжонович қаерга ишга ўтгани маълум қилинмаган.
Аввалроқ, МИБ Фарғона вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
10:25
Шерзод Ибрагимов Миллий гвардия қўмондонининг биринчи ўринбосари бўлди
17:54 / 30.06.2026
Миллий гвардия ва Пентагон икки йиллик ҳамкорлик режасини муҳокама қилди
10:25 / 17.06.2026
Фарғонада ёнғин оқибатида 2 киши ҳалок бўлди
08:45 / 15.06.2026