Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда йилнинг биринчи чорагида ЙТҲ оқибатида 394 киши ҳалок бўлган
2021 йилнинг дастлабки 3 ойида Ўзбекистонда 1491та ЙТҲ содир этилган бўлиб, шундан 37,8 фоизи белгиланган тезликнинг меъёридан оширилгани оқибатида юз берган.
Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси 2021 йилнинг дастлабки уч ойида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари бўйича маълумотларни эълон қилди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки 3 ойи давомида умумий 1491та ЙТҲ содир этилган бўлиб, 1168 нафар шахс турли даражада тан жароҳатлари олган, 394 киши ҳалок бўлган.
Жами ЙТҲларнинг 37,8 фоизи белгиланган тезликнинг меъёридан оширилгани, 15,3 фоизи пиёдалар ўтиш жойлари бўлмагани сабаб йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш, 12,4 фоизи устунликка эга бўлган транспорт воситасига йўл бермаслик оқибатида содир этилган.
ЙТҲларнинг энг кўпи Фарғона (212та) ва Тошкент вилоятлари (208та), шунингдек, Тошкент шаҳри (170та) ҳиссасига тўғри келган.
ЙТҲга учраган ҳайдовчиларнинг 1453 нафари эркак, 38 нафари аёллардир.
Мавзуга оид
12:52 / 02.03.2026
Бектемир туманида пиёда иштирокида ЙТҲ содир бўлди
10:47 / 27.02.2026
Хоразмда маст ҳолда машина бошқарган ИИБ ходими одам уриб юбориб, ҳодиса жойидан кетиб қолди
08:26 / 27.02.2026
“Кичкина жарима билан қутулиб кетдик” — ЙПХга бўйсунмаган BMW'даги шахс қоидабузарлигидан фахрланишини айтди
16:49 / 26.02.2026