Бахмалда 4 ойда тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги туфайли 7 нафар гўдак ва 2 она вафот этган
Жиззах вилояти Бахмал туманида жорий йилнинг ўтган тўрт ойи мобайнида тиббиёт ходимларининг масъулиятсизлиги туфайли 7 нафар гўдак, 2 нафар она вафот этган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бахмал туманида ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган тиббий хизмат аҳволи ўрганилганда, туманда 2020 йилда 725 нафар ҳомиладор аёл кеч ҳисобга олингани, 85 нафари умуман скрининг текширувларидан ўтказилмагани аниқланган.
Бундан ташқари, бирламчи скрининг текширувидан ўтиб, хавф гуруҳи аниқланган ҳомиладорлардан ирсий касалликларни аниқлаш (ПАПП) учун 2020 йил 6 ойи давомида қон намуналари умуман олинмаган.
Шунингдек, Бахмал туманида яшовчи ҳомиладор Э.З. ҳамда З.И. 2020 йилда диспансер назоратига олинган бўлса-да, ҳудудга масъул патронаж ҳамшираси ва умумий амалиёт шифокори томонидан тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилмаган. Уларда аниқланган касалликларни ўз вақтида даволаш чоралари кўрилмагани оқибатида улар 2021 йил апрель ойида Жиззах вилояти перинатал марказида вафот этган.
Қайд этилишича, аниқланган салбий ҳолатлар юзасидан вилоят ССБга тақдимнома киритилган. 2 нафар она ўлими ҳолати юзасидан эса Жиззах шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
09:31 / 20.11.2024
Жиззахда икки бола машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
09:00 / 13.11.2024
1,1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган цех аниқланди
09:25 / 06.11.2024