Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони Ўзбекистон Вақф фондига 20 минг нусхада Қуръони карим ҳадя қилди
Саудия Арабистони подшоҳлиги Ўзбекистондаги Вақф хайрия жамоат фондига 20 минг нусхада Қуръони карим ҳадя қилди. Фонд матбуот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳадялар 6 май куни Саудия Арабистонининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда Вақф хайрия жамоат фонди раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли билан учрашувда тақдим этилган.
Меҳмонлар, шунингдек, «Ҳазрати Имом» мажмуасидаги «Мўйи муборак» музейида бўлиб, «Ҳазрати Усмон мусҳафи»ни ҳам зиёрат қилишган.

«Тадбир давомида элчихона вакиллари Саудия Арабистонида чоп этилган Қуръони каримнинг 20 000 нусхасини Вақф хайрия жамоат фондига беғараз тақдим этди. Тадбир сўнгида фонд раҳбари Яҳё қори Убайдуллоҳ ўғли меҳмонларга чуқур миннатдорлик изҳор этиб, бу каби хайрияларда ҳамкорлик қилишдан мамнун эканлигини билдирди», – дейилади фонд хабарида.
Маълум қилинишича, ушбу китоблар Ўзбекистон мусулмонлари идораси тақсимоти билан масжид имомлари, мадрасаларнинг устоз ва талабаларига улашилади.
Аввалроқ, Саудия Арабистонининг «Подшоҳ Салмон» номидаги инсонпарварлик ёрдами маркази томонидан Рамазон ойи муносабати билан хайрия сифатида Ўзбекистонга 50 тонна хурмо топширилган эди.
Мавзуга оид
07:09 / 02.06.2026
1,7 миллион зиёратчи ва ақлли бошқарув. Ҳаж-2026 якунлари
08:37 / 29.05.2026
Жаҳон бойлик харитаси ўзгармоқда: янги лидерлар пайдо бўлмоқда
08:52 / 27.05.2026
Саудиядаги 1 километрлик осмонўпар бинода Хитой технологиялари қўлланади
08:43 / 23.05.2026