Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Uzbekistan Airways маҳаллий йўналишларда чипта нархларини эълон қилди
Чипта нархлари Тошкентдан Самарқандга 114 минг сўмдан, Тошкентдан водийга 127 минг сўмдан, Самарқанддан водийга 190 минг сўмдан бошланади.
Uzbekistan Airways компанияси маҳаллий йўналишларда чипталар нархи ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, 2021 йил 28 мартдан бошлаб бирмунча арзонлашган чипта нархлари қуйидагича:
- Тошкент – Самарқанд – 114 000 сўмдан (сешанба, шанба)
- Тошкент – Фарғона – 127 000 сўмдан
- Тошкент – Наманган – 127 000 сўмдан
- Тошкент – Андижон – 127 000 сўмдан
- Тошкент – Бухоро – 215 000 сўмдан (чоршанба, шанба, якшанба)
- Тошкент – Навоий – 215 000 сўмдан (14 майдан бошлаб сешанба ва жума)
- Тошкент – Термиз – 341 000 сўмдан (душанба, пайшанба, шанба)
- Тошкент – Урганч – 417 000 минг сўмдан (ҳар куни)
- Тошкент – Нукус – 417 000 минг сўмдан (ҳар куни)
- Термиз – Фарғона – 316 000 сўмдан (душанба, аксинча йўналишда пайшанба)
- Самарқанд – Фарғона – 190 000 сўмдан (душанба, сешанба, жума, якшанба)
- Самарқанд – Наманган – 190 000 сўмдан (чоршанба, шанба)
- Самарқанд – Урганч – 190 000 сўмдан (душанба, чоршанба, жума, якшанба)

Эслатиб ўтамиз, ички туризмни ривожлантириш мақсадида Uzbekistan Airways'га ички авиақатновлар чипта нархларининг 25 фоизи миқдорида субсидия ажратилмоқда.
Аввалроқ, Uzbekistan Airways бошқаруви раиси, транспорт вазири Илҳом Маҳкамов 1 майдан бошлаб маҳаллий рейсларда чипта нархлари пасайиши ҳақида айтганди.
Мавзуга оид
18:12 / 28.01.2026
Uzbekistan Airways борткузатувчилар учун янги либос намуналарини тақдим этди
17:58 / 21.01.2026
Uzbekistan Airways самолёти двигатели ишламай қолгани сабабли Красноярскка фавқулодда қўнди
09:42 / 15.01.2026
Эрон ҳаво ҳудуди ёпилиши: Uzbekistan Airways, Jazeera ва Fly One Asia рейслари йўналишини ўзгартирди
20:37 / 13.01.2026