Жаҳон | 20:10 / 10.05.2021
10316
1 дақиқада ўқилади

Эрдўған Исроилнинг Қуддусдаги ҳаракатларини террор деб атади

Шарқий Қуддусда фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда. 

Фото: Reuters

Исроилнинг Қуддусдаги ҳаракатлари террорга айланди, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар бермоқда

Хабар қилинишича, Туркия раҳбари Исроил ҳукумати томонидан фаластинликларнинг ҳуқуқлари бузилишига йўл қўйилганини кескин қоралади.

Рамазон ойи бошланганидан буён Шарқий Қуддусда фаластинликлар ва Исроил ҳарбийлари ўртасида тўқнашувлар бўлмоқда. 

8 май куни Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос Шарқий Қуддусдаги вазият сабабли БМТ хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақиришни сўради. 

10 май куни Ал-Ақсо масжиди яқинида Исроил полицияси билан тўқнашувлар оқибатида камида 300 нафар фаластинлик ва Қизил ярим ой жамияти ходимлари жароҳатланди.  

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид