Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхоначилар 420 гр «опий»ни ичига ютган ҳолда олиб ўтмоқчи бўлган шахсни қўлга олишди
Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан «Айритом» чегара-божхона постида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний равишда олиб кириш учун ўз ҳаётини хавфга қўйган шахс тўхтатиб қолинди.
Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, мазкур постга пиёда равишда кириб келган қўшни давлат фуқароси М.А. инсон тана аъзоларини сканерлаш қурилмаси кўмагида кўздан кечирилганда, унинг организмида капсулалар мавжудлиги аниқланди.
Қайд этилишича, жиноятчи Термиз шаҳридаги тиббий муассасалардан биридаги шифохонада текширувдан ўтказилганда унинг ичидан 47 дона скотчланган ўрамлар чиқариб олинган.
Мазкур ўрамлар белгиланган тартибда очиб кўрилганда, улар ичида 423,42 грамм оғирликдаги «опий» ҳамда 17 дона оқ рангли таблеткалар жойлангани маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
19:55 / 25.12.2025
Қандай ҳолатда хориждан ҳаво тозалагич буюртма қилинганда божхонада қўшимча пул тўлашга тўғри келади?
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
15:02 / 23.12.2025
2026 йилдан божхона йиғимлари камаяди ва имтиёзлар жорий этилади
11:36 / 21.12.2025