Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Оҳангаронда ЙТҲ натижасида «Lacetti» ва «Камаз» ёниб кетди
Жорий йилнинг 10 май куни соат 21:46ларда Оҳангарон тумани “Ойбулоқ” МФЙдан ўтувчи А-373 “Тошкент-Ўш”, “Олмалиқ-Тошкент” автомобил йўли кесишмасида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, “МAN TGS” русумли юк машинаси, “Lacetti” русумли енгил автомобил ва “Камаз” русумли юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
ЙТҲ натижасида ёнғин келиб чиқиб, “Lacetti” ва “Камаз” ҳайдовчилари енгил тан жароҳати олган ва уларнинг бошқарувидаги автоуловлар тўлиқ ёнғиндан зарарланган.

Ҳодиса жойига ФВБнинг 4та ёнғин-қутқарув гуруҳлари соат 21:56да етиб борган. Ёнғин соат 21:58да қуршаб олиниб, соат 22:08да тўлиқ бартараф этилган.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
22:00 / 15.03.2026
Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши қурбон бўлди
20:56 / 14.03.2026