Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Uzbekistan Airways» бир нечта самолётни сотувга қўйди
«Uzbekistan Airways» бир қатор авиация техникасини сотувга қўйди. Бу ҳақда авиакомпания тегишли эълон берди.
Қайд этилишича, бу «Uzbekistan Airways» АЖ самолёт паркини янада такомиллаштириш ва модернизация қилиш лойиҳаси доирасида амалга оширилмоқда.
Авиакомпания қуйидаги самолётларни сотиб олиш учун таклиф қиляпти:
Ил-76ТД (5 та), 1982-1992 йилларда ишлаб чиқарилган;

- Ил-114−100 (7 та), 1999-2013 йилларда ишлаб чиқарилган;

- Ил-114 КТС комплекс тренажёри;

- Boeing 757−200 (2 та), 1999 йилда ишлаб чиқарилган;

- Boeing 767−3CBER (2 та), 2003-2004 йилларда ишлаб чиқарилган;

- Boeing 767-300BCF (2 та), 1996-1997 йилларда ишлаб чиқарилган;
- VIP салонли МИ-8МТВ-1 вертолёти.

Компания ушбу самолётларни сотишга биринчи марта уринаётгани йўқ. Худди шу Boeing ва Ил самолётлари 2019 ва 2020 йилларда сотиб олиш учун таклиф қилинган.
Мавзуга оид
11:35 / 11.02.2026
Тошкентга учган самолётлар Самарқанд ва Бишкекка қўнишга мажбур бўлди
15:10 / 03.02.2026
UzAirways йўловчилари рейсга кечикканда, қайтиш чиптаси бекор қилинмайдиган бўлди
08:40 / 03.02.2026
2026 йилдан Uzbekistan Airways ва Uzbekistan Airports носоҳавий харажатларни молиялаштирмайди
18:12 / 28.01.2026