Спорт | 23:12 / 15.05.2021
10708
2 дақиқада ўқилади

А Серия. Учта пенальти, четлатиш, автогол. Куадрадонинг дубли «Ювентус»га «Интер» устидан муҳим ғалаба келтирди

Фото: Getty Images

Италия А Серияси 37-тури доирасидаги марказий ўйинда «Ювентус» ўз майдонида «Интер»ни мағлуб этди.

24-дақиқада Роналдунинг пенальтидан йўллаган зарбасини Ҳанданович қайтарган бўлса, такрорий зарба олдида Самир ожиз қолди. 35-дақиқага келиб энди Лукаку 11 метрлик нуқтадан аниқ фойдаланди – 1:1.

45+2-дақиқада эса Куадрадонинг кучли зарбаси туринликларга таймни ғалаба билан якунлашларига имкон яратди – 2:1.

83-дақиқага келиб, Кьеллини Лукаку билан курашдан кейин ўз дарвозасини ишғол этиб қўйган бўлса, 88-дақиқада яна ўша Куадрадо пенальти ишлаб, «Ювентус»га ғалаба келтирган муҳим гол муаллифига айланди – 3:2.

Натижада «Юве» очколари сонини 75тага етказиб, ҳозирча 4-ўринга кўтарилди. «Интер» эса 88 очко билан муддатдан аввал чемпионликни қўлга киритган.

А Серия. 37-тур

Ювентус – Интер 3:2
Голлар: 1:0 – 24 Роналду, 1:1 – 35, пенальти Лукаку, 2:1 – 45 Куадрадо, 2:2 – 83, автогол Кьеллини, 3:2 – 88, пенальти Куадрадо.
Ювентус – Шченсни, Данило, Алекс Сандро, Кьеллини, де Лигт, Рабьо, Куадрадо, Кулусевски (Маккенни, 58), Бентанкур, Кьеза (Демирал, 70), Роналду (Мората, 70).
Интер – Ҳанданович, Ҳакими, Шкриньяр, Бастони (Весино, 80), Дармиан (Перишич, 46), Эриксен (Сенси, 73), Барелла, Брозович, де Врей, Мартинес, Лукаку.
Четлатиш: Бентанкур (55).

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид