Ўзбекистон | 18:06 / 15.05.2021
2801
2 дақиқада ўқилади

Қўқондаги онкология шифохонаси капитал реконструкция қилинади

Фото: KUN.UZ

Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов, сектор раҳбарлари, Фарғона вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Ҳусанжон Мамажонов ва бошқа мутасаддилар иштирокида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология маркази Қўқон филиалида кўрсатилаётган тиббий хизматлар, беморлар учун яратилган шароитларни ўрганди, дея хабар бермоқда Kun.uz мухбири.  

Шаҳар ҳокими беморлар билан мулоқотда бўлиб, суҳбатлашди. Шикоятлар билан қизиқди. М.Усмонов шифохонани зарур тиббий техник ускуналар ва жиҳозлар билан таъминлаш, шифохона биносини реконструкция қилиш бўйича масъулларга топшириқлар берди. 

Ҳозирда Республика радиология ва онкология маркази Қўқон шаҳар филиалида Қўқон шаҳар ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган камчиликлар бартараф этилмоқда. Шифохонадаги палаталарга сунъий нафас олиш ускуналари, 20 та функционал ётоқлар, 20 та тумбочка, 2 та музлатгич келтириб, ўрнатилган.  

Маълум қилинишича, айни пайтда шифохонани капитал реконструкция қилиш лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Ҳоким шифохонага вентилятор ва кондиционерлар ҳам келтириб беришга ваъда берган.

Аввалроқ, вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Фарғонадаги онкология шифохоналарига 1,3 миллиард сўмлик тиббиёт жиҳозларини топширганлиги ҳақида хабар берилган эди. 

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид