Жаҳон | 17:07 / 15.05.2021
12689
1 дақиқада ўқилади

Россияда автомобил нархлари кескин ошиши тахмин қилинди

Европа бизнес ассоциацияси маълумотларига кўра, Россияда автомобилга бўлган талаб қарийб 300 фоизга ўсиши кузатилмоқда.

Фото: iStock

Юқори талаб сақланиб қолган ҳолда Россия автомобил бозоридаги тақчиллик машиналар нархининг 15 фоизгача ошишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда «Автостат» агентлиги директори Сергей Целиков маълум қилди.

Европа бизнес ассоциацияси маълумотларига кўра, Россияда автомобилга бўлган талаб қарийб 300 фоизга ўсиши кузатилмоқда. Қайд этилишича, бу рекорд кўрсаткич ҳисобланади.

Жорий йилнинг апрелида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 113 042 дона кўпроқ автомобил сотилган. Ўтган йили атиги 38 922 дона автомобил сотишга муваффақ бўлинган.

Кутилмаган талаб натижасида қатор моделлар тақчиллиги кузатилмоқда. 

Аввалроқ Россия автобозорида пасайиш кузатилганди. Январ бошларида бошланган пасайиш мартга келиб тезлашганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид