Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония қитъалараро космик кемалар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
Қайд этилишича, бу дунёнинг йирик шаҳарлари орасидаги парвоз вақтини икки соатгача қисқартириш имконини беради.
Япония ҳукумати ва хусусий компаниялари йўловчиларни қитъалараро космик кемаларда ташишни йўлга қўйишга тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзади The Mainichi.
Қайд этилишича, бу дунёнинг йирик шаҳарлари орасидаги парвоз вақтини икки соатгача қисқартириш имконини беради.
Япония таълим, фан ва технологиялар вазирлиги ушбу мақсадни амалга ошириш бўйича йўл харитасини эълон қилди. Тахминларга кўра, 2040 йилга бориб Япониядан қатновчи космик кемалар бозори 5 триллион иенни (46 миллиард доллар) ташкил этади.
Янги транспорт воситасини Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлиги ишлаб чиқаётган H3 ракета-ташувчиси негизида қуриш режалаштирилган. Орбитага илк парвоз 2021 йил охирида амалга оширилиши лозим.
Кўп марта фойдаланиладиган ракетани Германия ва Франция билан ҳамкорликда синовдан ўтказиш 2022 йилда бошланади.
Мавзуга оид
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
20:36 / 06.06.2026
Талаба визасининг муддати тугаган ўзбекистонлик Япониядан депортация қилинди
18:54 / 05.06.2026