Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нэнси Пелоси дунё етакчиларини Пекин Олимпиадасини бойкот қилишга чақирди
АҚШ Конгресси вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси дунё етакчиларини Пекинда 2022 йилда ўтадиган қишки Олимпиадани бойкот қилишга чақирди. У бу чақириғини Хитойда инсон ҳуқуқлари бузилиши билан асослади.
“Биз ўзимизни Хитойда Олимпиада ўтишида гўёки ҳеч қандай ёмон нарса йўқдек тута олмаймиз”, деб айтган Пелоси Конгресснинг инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясида ўтган йиғилишда.
“Агар сиз геноцид шароитида Пекин Олимпиадасида ўз жойингизни эгаллаб ўтирсангиз, унда “Хитой ҳукумати геноцид содир этаётган вақтда унга ҳурмат билдиришга тайёр бўлсангиз, дунёнинг исталган еридан туриб инсон ҳуқуқлари ҳақида гапиришга қандай ҳаққингиз бор?” деган савол туғилади”, деб мурожаат қилган Пелоси дунё етакчиларига.
У Пекин Олимпиадасининг ҳомийларини ҳам танқид қилган. “Агар биз Хитойдаги инсон ҳуқуқлари бузилишига тижорий сабабларга кўра қарши чиқмасак, унда биз қаерда бўлмасин инсон ҳуқуқларини қўллаб-қувватлашга барча маънавий ҳуқуқни йўқотамиз”, деб таъкидлаб ўтган Пелоси.
АҚШ вакили Тибетдаги вазият сабабли унинг 2008 йилги Пекин Олимпиадасига бойкот эълон қилишга уриниши муваффақият қозонмагани ва ҳозирги таклифи ҳам инобатга олинишига ишончи комилмаслигини қўшимча қилган. Шу билан бирга, Пелоси спортчилар Олимпиадада иштирок этиш имконига эга бўлиши керак, деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
05:49
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
19:55 / 04.07.2026
Жазирамадаги байрам: иссиқ сабаб АҚШдаги мустақиллик тадбирлари бекор қилинмоқда
22:57 / 03.07.2026
Доналд Трампга 321 та олмос кўзли узук совға қилинди - ОАВ
18:30 / 02.07.2026