Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ мамлакатлари коронавирусга қарши эмланган туристларнинг иттифоқ ҳудудига киришига рухсат беришга келишиб олди
Чегараларни очиш ва эмлаш тўғрисидаги сертификатлар мавзуси Евроиттифоқ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 25 май куни ўтказиладиган саммитида муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Евроиттифоқ давлатлари коронавирусга қарши эмланган туристларнинг иттифоқ ҳудудига киришига рухсат беришга келишиб олди. Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) агентлиги хабар берди.
Агентликнинг аниқлик киритишича, ҳозирча гап Европа дори воситалари агентлиги маъқуллаган вакциналар билан эмланиш ҳақида бормоқда.
Чегараларни очиш ва эмлаш тўғрисидаги сертификатлар мавзуси Евроиттифоқ давлат ва ҳукумат раҳбарларининг 25 май куни ўтказиладиган саммитида муҳокама қилиниши кутилмоқда.
ЕИ мамлакатлари мартдан буён Евроиттифоқнинг барча мамлакатларида тан олинадиган сертификатни жорий этиш ғоясини муҳокама қилмоқда.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
12:52 / 06.03.2026