Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЙТҲ оқибатида “Сobalt” йўловчиси вафот этди
Фарғона вилояти Данғара туманида содир бўлган ЙТҲ оқибатида бир киши ҳалок бўлди.Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ aхборот хизмати маълум қилмоқда.
Жорий йилнинг 15 май куни Данғара туманида фуқаро Ҳ.Қ. “Сobalt” автомашинасини “Чинобод” МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётиб, йўл четида тўхтаб турган Қ.Ж. бошқарувидаги “Зил” русумли юк автомашинаси билан тўқнашув содир этган.
Қайд қилинишича, ЙТҲ оқибатида “Сobalt” йўловчиси К.Ғ. ҳодиса жойида вафот этган. Бошқа бир йўловчи Т.У. ва йўл четида бўлган пиёда Б.Б. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Данғара тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.
Аввалроқ Фарғона вилоятида бир ҳафта ичида 20 киши ЙТҲ қурбони бўлиб, 18 киши тан жароҳати олгани ҳақида хабар берилган эди.
Мавзуга оид
08:28 / 12.02.2026
Фарғонада 34 кишидан иборат “колл-марказ” ниқобидаги уюшган жиноий гуруҳ фош этилди
08:28 / 31.01.2026
Қўқонда кучли таъсир қилувчи дориларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди
08:29 / 24.01.2026
Фарғонада 400 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
13:54 / 16.01.2026