11:27 / 21.05.2021
5890

Ўзбекистонга апрел ойида 65та электромобил олиб келинди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистонга хориждан 156та электромобил импорт қилинган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 138тага кўп.

Фото: Reuters

Қайд этилишича, 2021 йилнинг апрел ойида 65та электромобил импорт қилинган.   

2021 йилнинг январ-апрел ойларида Ўзбекистон электромобилларни импорт қилган давлатлар қуйидагича кўриниш олди:

  • Хитой – 119та;
  • Туркия – 24та;
  • Корея – 4та;
  • АҚШ – 4та;
  • Германия – 3та;
  • Литва – 1та; 
  • Испания – 1та.

2021 йилнинг январ-апрел ойларида электромобил импорт қилган ҳудудлар қуйидагича кўриниш олди:

  • Тошкент шаҳри – 150та;
  • Самарқанд вилояти – 2та;
  • Андижон вилояти – 2та; 
  • Тошкент вилояти – 1та; 
  • Сирдарё вилояти – 1та.

Сўнгги йилларда импорт қилинган электромобиллар сони:

  • 2018 йилда – 13та;
  • 2019 йилда – 39та;
  • 2020 йилда – 131та.

Маълумот учун, 2021 йилнинг январ-апрел ойларида импорт қилинган электромобиллар учун 3,4 миллион АҚШ доллари сарфланган.

Top