Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда содир бўлган ЙТҲда пиёда вафот этди
Самарқанд вилояти Жомбой туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида пиёда вафот этди. У йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтаётганида машина уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 18 май куни тонгги соат 03:00 ларда М39 Алмати-Тошкент-Термиз халқаро автомобил йўлининг Жомбой тумани «Зарафшон» МФЙ Ўртабўз қишлоғидан ўтувчи 1078-километрида одам ўлими билан боғлиқ ЙТҲ рўй берган. Каттақўрғон шаҳрида яшовчи 33 ёшли шахс ўзига тегишли бўлган «Кобальт» машинасини Самарқанд-Тошкент йўналишида бошқариб кетаётиб, М39 автомобиль йўлининг белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган, ёши 55-60 лар атрофида бўлган пиёдани уриб юборган.
Оқибатда, пиёда оғир тан жароҳатлари олиб, воқеа юз берган жойда вафот этган.
Мавзуга оид
13:14 / 05.03.2026
🔴 LIVE: Йўллардаги потенциал қотиллар: жазо муқаррар бўлмай қолдими?
10:43 / 05.03.2026
Ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилганларни камералар аниқлайди
10:34 / 04.03.2026
Навоийда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди
21:38 / 02.03.2026