Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Минск аэропорти Lufthansa авиакомпаниясининг самолёти теракт хавфи сабабли текширувдан ўтказилаётганини маълум қилди
Хабар қилинишича, аэропорт электрон почтасига Минск-Франкфурт йўналиши бўйича парвоз қиладиган рейсга нисбатан террорчилик ҳаракати содир этилиши тўғрисида номаълум шахслардан маълумот келиб тушган.
Теракт тайёрланаётгани тўғрисидаги хабар сабабли Lufthansa авиакомпаниясининг Франкфуртга парвоз қилиши керак бўлган самолёт Минскдаги миллий аэропортдан белгиланган жадвал бўйича учмади.
"Миллий аэропорт электрон почтасига Lufthansa авиакомпаниясининг Минск-Франкфурт йўналиши бўйича LH1487 рейсига нисбатан террорчилик ҳаракати содир этилиши тўғрисида номаълум шахслардан хабар келиб тушди. Парвоз 14:20га белгиланганди. Мазкур рейсга йўловчилар чиқиши тўхтатилди", - деб хабар берди аэропорт матбуот хизмати.
Хабарда айтилишича, ҳозирда самолёт текширувдан ўтказилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 23 май куни Минск аэропорти матбуот хизмати Афинадан Вильнюсга учган самолёт «миналаштириш» ҳақидаги хабардан сўнг мажбуран қўндирилганини маълум қилганди.
Самолёт миналаштирилгани тўғрисидаги хабар тасдиқланмади ва Беларусь тергов қўмитаси бу иш бўйича жиноят иши қўзғатди.
Самолёт бортида Беларусда экстремистик деб тан олинган NEXTA Telegram-каналининг собиқ муҳаррири ва асосчиларидан бири Роман Протасевич бор эди. У қўлга олинган.
Мавзуга оид
09:29 / 06.11.2025
АҚШда UPS самолёти ҳалокати қурбонлари сони 12 нафарга етди
19:03 / 29.10.2025
NASA шовқинсиз ва товушдан тез учувчи самолётининг илк синов парвозини ўтказди
07:42 / 14.10.2025
Осмондаги электр инқилоби: авиацияни барқарор келажак сари етакловчи 10 та аппарат
07:36 / 11.10.2025