Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия АҚШ билан саммит ўтказилишини тасдиқлади
Россия хавфсизлик кенгашининг билдиришича, саммит ўтказилиш муддати ва жойи тўғрисида қўшимча эълон қилинади.
Женевада Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев ва АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейкоб Салливан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Россия хавфсизлик кенгаши хабарида айтилишича, ушбу учрашув «19 май куни Сергей Лавров ва Энтони Блинкен ўртасида ўтказилган учрашувнинг мантиқий давоми бўлди».
Икки давлат ташқи ишлар маҳкамалари раҳбарларининг учрашуви Исландия пойтахти Рейкьявикда бўлиб ўтганди.
Хабар қилинишича, Россия АҚШ билан саммит ўтказилишига расман рози бўлди.
«Женевада ўтказилган учрашув режалаштирилаётган Россия-Америка саммитига тайёргарлик йўлида муҳим босқич бўлди, саммит ўтказилиш муддати ва жойи тўғрисида қўшимча эълон қилинади», дейилади хабарда.
Аввалроқ Владимир Путин Жо Байденнинг учрашув ўтказиш тўғрисидаги таклифини қабул қилганини на Кремл, на Россия ТИВ тасдиқлаганди.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
17:21 / 17.06.2026
Саида Мирзиёева Михаил Мишустин билан иқтисодий ҳамкорликни муҳокама қилди
15:51 / 17.06.2026