Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларусь Канададаги элчихонасини ёпишга қарор қилди
Беларусь Канададаги элчихонасини ёпишга қарор қилди. Элчихона 2021 йил 1 сентябрдан ўз фаолиятини тўхтатади.
6 апрелда Беларусь ҳукуматининг йиғилишида президент Александр Лукашенко мамлакатнинг элчихоналари ҳамда дипломатик миссиялари ходимлари сонини оптималлаштиришни таклиф қилган. Ўшанда Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей Беларуснинг фаолияти зарур ташқи иқтисодий ресурсларни келтирмаётган дипломатик ваколатхоналари ёпилишини маълум қилган.
Куздан беларусликлар мамлакатнинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси хизматларидан фойдаланишларига тўғри келади.
Беларусь ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинишича, “Беларусда 2020 йил августда ўтган президент сайловлари натижаларининг танқидий баҳоланиши ва ундан кейинги воқеалар расмий Оттава томонидан Беларуснинг мансабдор шахслари, жумладан, мамлакат раҳбарига нисбатан санкциялар киритишига сабаб бўлган”. Минск жавоб чораси сифатида Канаданинг баъзи расмий шахсларининг Беларусга киришини чеклаб қўйган.
Айни вақтда Беларусь манфаатларини хорижда 58та давлатдаги 70та ваколатхона билдиради.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026