Иқтисодиёт | 20:39 / 25.05.2021
15530
2 дақиқада ўқилади

Икки вилоятда ўсимлик ёғи нархи ошди

Ўзбекистоннинг икки вилоятда ўсимлик ёғи нархларида ўсиш кузатилмоқда. Аввалроқ, 5та ҳудудда маҳсулот нархи қимматлашда давом этаётгани билдирилганди.  

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказининг Kun.uz’га маълум қилишича, 12–19 май кунлари ўсимлик ёғи нархларида арзонлаш кузатилди.

Ҳафта охирига келиб, республикада бир литр ўсимлик ёғининг ўртача нарх 0,5 фоизга пасайиб, 18 минг 945 сўмни ташкил этди. Ўртача нархлар диапазони Андижон вилоятида бир литр учун 17 минг 45 сўм, Тошкент шаҳрида 20 минг 331 сўмгача бўлган оралиқда ўзгариб борди.

Марказга кўра, республиканинг 12та вилоятида ўсимлик ёғи нархларининг пасайиши кузатилди. Хусусан, Навоий (2,2 фоиз), Тошкент (0,9 фоиз), Қашқадарё (0,8 фоиз) ва Бухоро (0,8 фоиз) вилоятларида нисбатан паст кўрсаткич қайд этилган.

Туманлар кесимида ўсимлик ёғи нархининг бир литри учун энг катта пасайиш Навбаҳор (8,7 фоиз), Ўртачирчиқ (7 фоиз), Чуст (6,4 фоиз), Қўрғонтепа (4,9 фоиз), Шўрчи (4,1 фоиз), Кармана (3,5 фоиз) туманларида кузатилди.

Ҳафта давомида нархлар фақат 2та вилоятда: Хоразм (0,4 фоиз) ва Жиззахда (0,1 фоиз) ошди.

3 ҳафта давомида – 28 апрелдан 19 майгача республикада ўсимлик ёғининг ўртача нархи 1,3 фоизга пасайди.

«Ўсимлик ёғи нархларининг пасайиши ички бозордаги вазиятнинг барқарорлашаётганидан далолат беради», дейилади манба маълумотида.

Аввалроқ, 9та вилоятда ўсимлик ёғи нархи пасайгани маълум қилинганди. Нархлардаги ўсиш эса 5та вилоятда кузатилгани билдирилган. 

Мавзуга оид