Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатларига экспорти 21 фоизга ўсди
2021 йилнинг 4 ойида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Марказий Осиё давлатларидан импорт ҳажми 25 фоизга, экспорт эса 21 фоизга ўсди.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистоннинг Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо-иқтисодий алоқалари тўғрисида инфографика эълон қилди.
2021 йил январ-апрел ойларида Марказий Осиё давлатларининг Ўзбекистон ташқи савдосидаги улуши 17 фоизни ташкил қилган.
4 ойда Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан савдо айланмаси 1,8 миллиард доллар бўлган.
Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатлари билан энг йирик савдо айланмаси (69 фоиз) Қозоғистон билан амалга оширилган: 875 миллион доллар экспорт, 338,3 миллион доллар импорт ҳисобига тўғри келади.
Бундан ташқари, Қирғизистон билан савдо айланмаси жами савдо айланмасининг 14 фоизига тенг бўлди, бу давлат билан экспорт 195,7 миллион доллар, импорт 54,3 миллион долларни ташкил қилди.
Тожикистонга экспорт 121,9 миллион, импорт 17,5 миллион долларни ташкил қилган бўлса, Туркманистонга экспорт 36,5 миллион доллар, импорт 130,5 миллион долларга етди.
Шунингдек, 2021 йилнинг 4 ойида импорт 1,7 миллиард доллар, экспорт эса 692,4 миллион долларни ташкил қилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан Ўзбекистоннинг Марказий Осиё давлатларига экспорти 21 фоизга, импорт эса 25 фоизга ошган.
Aввалроқ, 2020 йилда 1 млрд доллардан ортиқ саноат маҳсулотлари импорт қилингани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:20 / 03.04.2026
“Ўзбекистон билан ҳукуматлараро комиссия ишини тиклаймиз” – Украина ТИВ ўринбосари
09:04 / 03.04.2026
Россия бензин экспортини июл охиригача тўхтатди
19:32 / 01.04.2026
Швейцария Марказий Осиё учун 200 млн долларлик дастурни ишга туширди
21:27 / 31.03.2026