Ўзбекистон | 11:13 / 25.05.2021
5297
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда айрим кўчаларда транспорт ҳаракати 30 кунга чекланади

Тошкент шаҳридаги айрим кўчаларда транспорт ҳаракати 30 кунга чекланади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, йўл таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли 30 кун мобайнида қуйидаги йўл қисмларида транспорт ҳаракатланиши чекланади:

КҲАЙдан Аҳмад Дониш кўчасига тушиш йўли (мўлжал: Тахтапул масжиди);

Аҳмад Дониш кўчасидан КҲАЙга чиқиш йўли;

Аҳмад Дониш кўчаси —  Sultan ресторанидан КҲАЙга чиқиш йўлигача;

Аҳмад Дониш кўчаси — “Юнусобод” универсами яқинидаги чорраҳадан Аҳмад Дониш кўчасига чиқиш йўлигача.

Ушбу йўл қисмларида тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия қилинган.

 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид