Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода содир бўлган ЙТҲда қувиб ўтиш қоидаларини бузган «Нексия» ҳайдовчиси вафот этди
Бухоро вилояти Когон туманида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида қувиб ўтиш қоидаларини бузган «Нексия» ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 21 май куни соат 22:30ларда «Нексия» машинаси ҳайдовчиси давлат аҳамиятига эга 4Р63 автомобиль йўлининг Когон туманидан ўтган 10-километрида ҳаракатланаётиб, ўзидан олдинда кетаётган машинани қувиб ўтмоқчи бўлиб, қарама-қарши йўналишга ўтган. Натижада рўпарасидан чиқиб қолган, ўз йўлида ҳаракатланиб келаётган Hovo юк машинасининг олд қисмига бориб урилган.
Оқибатда, ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган. Кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, Нексия ҳайдовчиси шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, Когон туман ИИБ ЙҲХБ томонидан мазкур ҳодиса юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:10
Бухорода ЙТҲ содир қилган ҳайдовчи 10 суткага қамалди
18:54 / 26.05.2026
Тинтувдан сўнг йўқолган тиллалар – қидирувдаги собиқ терговчи ишида янги тафсилотлар пайдо бўлди
08:20 / 25.05.2026
Бухорода соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцион схема фош этилди
21:35 / 21.05.2026