16:33 / 31.05.2021
10501

Тошкентда пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган фуқаро ЙТҲ қурбони бўлди

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси ҳақида маълумот берди.

2021 йил 21 май куни тахминан соат 20:00ларда Янгиҳаёт тумани Бинокор кўчасида «Lacetti» автомобилини бошқариб борган, 1967 йилда туғилган С.С. тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтмоқчи бўлган пиёдани уриб юборган.

ЙТҲ натижасида пиёда, 1966 йилда туғилган А.Б. тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган. Жорий йилнинг 27 май куни тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан А.Б. ҳаётдан кўз юмган. 

Тошкент шаҳар ИИББ тергов бошқармаси томонидан мазкур факт бўйича Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Top