Ўзбекистон | 09:52 / 01.06.2021
2889
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон Сенати раиси Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади 

Қозоғистон парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи тўғрисида маълумот берилди.

2021 йил 3-4 июнь кунлари Қозоғистон парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаевнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати ахборот хизмати хабар қилди.

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева ва Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоиловнинг Қозоғистон парламенти Сенати раиси Маулен Ашимбаев билан учрашувлари ўтказилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ташриф доирасида “Мустақиллик ва эзгулик” монументига гул қўйиш, Темурийлар тарихи давлат музейи, “Ҳазрати Имом”, Шайх Хованди Тоҳур мажмуалари, “Қалдирғочбий” мақбараси, “Технопарк”га ташриф буюриш, оммавий ахборот воситалари учун матбуот анжумани ўтказиш ҳам назарда тутилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид