Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шайхонтоҳур туманида фуқародан ўқишни кўчириб бериш учун пора олган фирибгар ушланди
Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида сохта ҳужжатлар тайёрлаб Қирғизистондан Ўзбекистонга ўқишини кўчириб бериш эвазига пора талаб қилган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ДХХнинг Тошкент шаҳар бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Х.Х. ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Қирғизистонда жойлашган тиббиёт билим юртининг 1-босқичини тамомлаганлиги тўғрисидаги маълумотнома тайёрлаб бериши ва шу орқали ўқишни Тошкент тиббиёт академиясига кўчириб 2-босқичдан давом эттириш масаласини ҳал қилиб бериши эвазига 5 500 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
18:29 / 13.06.2026
Тошкентда фуқародан минг доллар талаб қилган туман газ таъминоти бўлими ходими ушланди
15:47 / 13.06.2026
Порахўрлик жинояти иштирокчилари муддатидан илгари озод қилинмайди
09:45 / 13.06.2026
Гулистон шаҳар ҳокимлиги ходими пора билан ушланди
18:28 / 12.06.2026