Самарқанд давлат тиббиёт институтида эшитиш қобилияти чекланган болалар муаммоси муҳокама этилди
Самарқанд давлат тиббиёт институтида Кохлеар имплантацияланган болаларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш мавзусида халқаро услубий семинар бўлиб ўтди.
Семинар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика педиатрия ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт маркази ва “MED EL” компанияси (Австрия) ташаббуси билан ўтказилди.
Тадбирда сўнгги йилларда эшитиш қобилияти чекланган болалар муаммоси бўйича эришилган натижаларни муҳокама қилиш, тадқиқот самарадорлигини ошириш, тажриба алмашиш ва янги кар-педагогик ишланмаларни жорий этиш ҳақида фикр алмашинди. Семинарда Россия, Қозоғистон, Белорус ва Ўзбекистондан болаларни эшитиш ва нутқ нуқсонларини даволаш ва реабилитация қилиш билан шуғулланадиган етакчи мутахассислар иштирок этишди.
Семинар очилишида Самарқанд давлат тиббиёт институти ректори, профессор Жасур Ризаев, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиги Флора Иноятова, “MED EL” компаниясининг минтақавий директори, Ўзбекистондаги кохлеар имплантация дастури раҳбари Владимир Примако сўзга чиқиб, тадбирнинг аҳамиятига тўхталдилар.
Халқаро семинар давомида маърузачилар кохлеар имплантлар (КИ) ва эшитиш воситаларидан фойдаланадиган эшитиш қобилияти чекланган болалар реабилитациясига замонавий ёндашув, ёш болаларни тузатиш ва ривожланиш ишларини ташкил этиш каби мавзуларда маъруза-маҳорат дарслари ўтказдилар.
СамДТИда ўтказилган мазкур услубий семинар шубҳасиз, амалий тиббиёт соҳасидаги инновацион ишланмаларни жорий этишга, тиббиётда фундаментал ва клиник фанларни ўқитиш сифатини янада оширишга ҳисса қўшади. Шунингдек, тиббиёт университетлари ва илмий-текшириш марказларининг халқаро ҳамкорлик фаолиятини янада ривожлантиради.
Самарқанд давлат тиббиёт институти матбуот хизмати Ⓣ
Мавзуга оид
15:41 / 28.01.2022
Самарқанд давлат тиббиёт институти Туркия олийгоҳлари билан ҳамкорликни кучайтиради
20:00 / 16.11.2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг янги музейидан мингдан ортиқ экспонат ўрин олди
09:00 / 19.10.2021
Самарқанд давлат тиббиёт институтининг 800 ўринли биноси фойдаланишга топширилди
10:29 / 18.10.2021