Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон пойтахтида коронавирусга қарши эмланганларга совғалар таклиф қилинмоқда
Эмланган фуқаролар савдо марказларидан бири ўтказаётган ютуқли ўйинда қатнашиб, маиший техника, электроника ва бошқа совғаларни қўлга киритиши мумкин.
Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳридаги савдо марказлари ва уйларида коронавирусга қарши эмланганларга совғалар берилмоқда. Бу ҳақда Нур-Султон шаҳри ҳокимлиги сайти хабар қилди.
Хабарда айтилишича, эмланган фуқаролар савдо марказларидан бири ўтказаётган ютуқли ўйинда қатнашиб, маиший техника, электроника ва бошқа совғаларни қўлга киритиши мумкин.


Яна бир савдо марказида эса эмланганларни рағбатлантириш мақсадида чегирмали купонлар тарқатилмоқда.
Маълумотларга кўра, Қозоғистон пойтахтида коронавирусга қарши эмлаш бўйича 100дан ортиқ пунктлар очилган. Пунктлар биринчи тиббий ёрдам марказлари ҳамда йирик савдо марказларида жойлашган.
Мавзуга оид
18:32 / 08.06.2026
Сунъий интеллект яратган вакцина одамларда муваффақиятли синаб кўрилди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
13:28 / 10.02.2026
ССВ «коронавирусга қарши вакцина олганлар ҳаёти хавф остидалиги» ҳақидаги хабарга муносабат билдирди
23:53 / 31.01.2026